Тадбиркорларнинг судлардаги ғалабаси ва хусусий мулк дахлсизлиги
5 июнь куни мулки ноқонуний тортиб олинганидан норози бўлган “Янгиобод” турбазаси Олий Судда ютиб чиққан ва аввалги инстанция судларининг барча қарорлари ҳамда мулкни олиб қўйиш ҳақидаги ҳоким қарори бекор қилинган эди.
Айтишларича, бугун, 8 июнь куни Қарши туман маъмурий судида «SULTON TEX GROUP» кластери ҳам ютиб чиқибди. Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев томонидан имзоланган баённома орқали тузилган фермерлар кооперацияси ноқонуний деб топилибди.
Инвесторлар учун жозибадор муҳит ҳақида минг чиройли гапирмайлик, мамлакатда хусусий мулкка қилинган мана шундай тажовузлар тўхтамас, шунингдек судлар жабрдийда тадбиркорлар томонда туриб, адолатли қарор чиқара олмас экан, баландпарвоз гаплардан зиғирча ҳам фойда бўлмайди.
Судларда шов-шувли иккита воқеанинг иштирокчиси бўлган тадбиркорларнинг ютиб чиқиши ижобий катта қадам, албатта. Бу ҳақда мана бу ерда ҳам яхши гаплар ёзилганди.
👉 @xushnudbek 👈

