Ижодкорлардан узр сўраттиришга қарши муносабат
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0«Мусаффо осмон» эффекти
Ижодкорларнинг ҳажвий кўрсатуви учун узр сўраттираётганларга бугун қаршилик қилмасак, улар эртага салбий қаҳрамонлар акс этган бадиий асарларга ўт қўйишни бошлашади.
Бундай дунёқараши тор инсонлар учун ҳаммаёқда уларни мақташлари керак, ҳаммаёқда фақат яхшиликлар гапирилиши шарт, иллатлар ва камчиликлар мутлақо айтилмаслиги керак. Худдики ҳеч ким уларни танқид қилмаса, тизим ўз-ўзидан тозаланиб, яхшиланиб қоладигандек.
Яхшиям Абдулла Қаҳҳор, Ғофур Ғулом ва Саид Аҳмадлар бугунги кунда ижод қилмаяпти. Йўқса турли соҳалардаги иллатлар ҳажв қилинган сатирик асарлари учун бутун умри узр сўраш билан ўтиб кетар эди.
Айтганча, Ҳожибой Тожибоевнинг оиласини ҳам қидириб боринглар, марҳум қизиқчимизнинг қилган ҳазиллари учун фарзандларидан узр сўраттирарсизлар балки, агар шу билан кўнглинглар жойига тушса.
Ҳе, ўргилдим...
P.S.: айримларнинг очиқ ҳақорати учун жазолаш қўлидан келмаганлар, бугун аламини бошқа ижодкорлардан оляптими, нима бало. Энг алам қиладигани бунақа аҳмақона ишларнинг ортидан соҳадаги жонкуяр, фидойи минглаб ходимлар ҳам бирдек азият чекади, уларнинг ҳам юзи шувут бўлади.
👉 @xushnudbek 👈




