Инновация бўлиши учун эркинлик керак

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Инновация бўлиши учун эркинлик керак

Гарвард университети тадқиқотчиси, иқтисодчи Ботир Қобилов ўзининг Телеграм каналида ёзмоқда:

“Пандемия устидан ғалаба ҳеч қандай бюрократ, раҳбар, бошлиқ ёки мутасадди ташкилот сабабли деб бўлмайди. Aксинча, уларнинг айримлари ҳалақит қилади фақат.

Moderna’нинг вакцинаси Венгрияда туғилган олим Каталин Карико томонидан яратилган технология асосида ишлайди. Moderna’нинг таъсисчиларидан бири Ливанда туғилган. Pfizer вакцинаси Германиядаги турк муҳожирлари Угур Шахин ва Озлем Туреcи томонидан яратилган ва ўша вакцинани бозорга олиб чиқишда компания бош директори (CЕО) Aлберт Бурла катта рол ўйнади, у эса Грециялик муҳожир…

Ўзингизга савол беринг: ўша венгер, грек, турк ўз ватанларида шу нарсаларни амалга ошира олармиди? Вақт билан мисли кўрилмаган пойгада ғолиб бўлишармиди, яъни вакцинани бир йилдан кам муддатда бозорга чиқаришармиди? Aлбатта йўқ.

AҚШда биотехнология соҳасидаги ишлайдиганларнинг учдан бири хорижда туғилган меҳнат муҳожирларига тўғри келади. Умуман олганда, илм-фан, инновация нафақат AҚШда, балки аксарият ривожланган мамлакатларда айнан иммигрантлар ёрдами билан ривожланади.

Инновация керак. Лекин инновация бўлиши учун хилма-хиллик керак. Одамлар, фикр ва ғоялар хилма-хиллиги ўзгача ёндашув ва прогрессга имкон беради. Ва энг муҳими - эркинлик керак. Инсон эркинлиги, унинг фикрлаш эркинлиги ва ҳеч қандай майда-чуйда муаммолар, ташвишлар, қоғозбозлик ва буйруқлар билан чалғитмайдиган муҳит керак”.

Пост тугади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek