Марҳум ижодкорларнинг оила аъзолари тақдирланди
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan









Бугунги тақдирлаш маросимидаги энг ҳаяжонли ва таъсирли қисми мукофотланган бир гуруҳ марҳум ижодкорларнинг оила аъзоларига орден ва медалларни топшириш жараёни бўлди, менимча.
Ботир Зокировга берилган "Эл-юрт ҳурмати" орденини унинг укаси Фаррух Зокиров;
Мирза Азизовнинг "Фидокорона хизматлари учун" орденини унинг рафиқаси Тожибар Азизова;
Обид Асомовнинг "Фидокорона хизматлари учун" орденини унинг қизи Наргиза Асомова;
Таваккал Қодировнинг "Фидокорона хизматлари учун" орденини унинг ўғли Музроб Қодиров;
Ўлмас Умарбековнинг "Фидокорона хизматлари учун" орденини унинг турмуш ўртоғи Зуҳра Умарбекова;
Отажон Худойшукуровнинг "Фидокорона хизматлари учун" орденини унинг қизи Интизор Худойшукурова ҳамда набираси Ҳусниддин Умаров;
Ҳалима Худойбердиеванинг "Фидокорона хизматлари учун" орденини унинг қизи Камола Умрзоқова;
Ортиқ Отажоновнинг "Меҳнат шуҳрати" орденини унинг ўғли Улуғбек Отажонов қабул қилиб олди.
👉 @xushnudbek 👈

