Бир гуруҳ ёшлар давлат мукофотлари билан тақдирланди
Бугун — Ёшлар куни. Бир гуруҳ ёшлар давлат мукофоти билан тақдирланди.
Жумладан, Президент Фармонига асосан қуйидагилар тақдирланишди:
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли - Ёшлар ишлари агентлиги директори
«Дўстлик» ордени билан
Абдураимов Беҳзод Абдуразакович - АҚШнинг Миссури штатидаги Парк университети мусиқа маркази резиденти
Данияров Абатбай Сапарбаевич - Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи
Каттаханова Дилнозахон Собир қизи - Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари
«Келажак бунёдкори» медали билан
Жовлиев Жавлонбек Ортиқович - Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг таянч докторанти
Пўлатов Жаҳонгир Холбой ўғли - «Cambridge» ўқув маркази бош директори
Рухиддинов Хайрулла Хайриддин ўғли - Паркент туманидаги 5-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси
Фарманов Бобур Бахромович - «Ziyo Forum» илм, фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди директори
Чуянова Елена Алижaн қизи - Халқаро Пресс-клуб бўлим бошлиғи
«Шуҳрат» медали билан
Адҳамжонов Темурбек Бахтиёр ўғли - «Нажот таълим маркази» нодавлат таълим муассасаси раҳбари
Рустамов Руслан Улуғбекович - Қарши туманидаги «Ruslan Media» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Султонов Абдулазиз Абдурахим ўғли - «Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти мутахассиси
Худайшукуров Дилмурод Холмуродович - Ёшлар ишлари агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи
Юлдашев Ойбек Баходир ўғли - Ёшлар ишлари агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи
Фармоннинг тўлиқ матни бу ерда:
http://uza.uz/posts/280674
👉 @xushnudbek 👈


