Zakovat va MetsenatUz loyihalari Tahsin mukofotini oldi
Заковат ҳамда MetsenatUz лойиҳалари “Таҳсин” мукофоти билан тақдирланди
Кеча Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган «Таҳсин» мукофотининг тақдирлаш маросимида юз минглаб ёшлар орасида илм ва ақл-заковатни трендга чиқаришдаги хизматлари учун «Заковат» интеллектуал лойиҳаси “Таҳсин” мукофоти билан тақдирланди. Мукофотни клуб раҳбари Абдурасул Абдуллаев қабул қилиб олди.
Шунингдек, таълим грантлари ва стипендиялар ажратишга мўлжалланган Metsenat.uz лойиҳамиз ҳам "Таҳсин" олди. Мукофотни лойиҳани яратишда беминнат ёрдам берган дўстим Алишер Тожиев билан бирга қабул қилиб олдик.
2020 йил октябрь ойида асос солинган ушбу лойиҳа доирасида бугунги кунгача жами 10 та грант ва 3 та стипендия эълон қилинди. Эълон қилинган танловларнинг жами қиймати 5 млрд сўмдан ошди.
Ушбу мукофотини ёшларга моддий кўмак беришни ният қилган барча ҳамкор меценатлар ва ҳомий ташкилотларга берилган эътироф деб ҳисоблайман. Чунки илмга инвестиция киритган ҳар бир инсон ва ташкилот шубҳасиз таҳсинга лойиқ!
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2


