Davlat ташкилотлари автомобиллари рақамлари ўзгаради
Foto29-iyun, 2021, 12:431 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Давлат ташкилотлари автомобиллари рақамлари ўзгаради
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.
Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига «DAV» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари берилади.
Давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда, чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари бўлади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1
