Вазирлар Маҳкамасидаги янги тайинловлар ва ўзгаришлар
Оптимизация бўлаётган Вазирлар Маҳкамаси ва кадрлар алмашуви
Бугун кадрлар масаласида кўп ўзгаришлар бўлмоқда. Ҳозирча маълум бўлганларини хабар қиламиз:
👉 Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексининг раҳбари Суҳроб Холмуродов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. У бошқа лавозимга ўтказилган.
👉 Президент маслаҳатчиси ўринбосари Элёр Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланган. У Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарига айланди.
👉 Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов лавозимидан озод этилди. У бугун Наманган вилоятининг Косонсой тумани ҳокими лавозимини эгаллаган.
👉 Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев туман ҳокимига айланган Баҳодир Юсупов ўрнига Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллаган.
👉 «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Сардор Умурзоқов Ташқи савдо вазири этиб тайинланди.
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- 😱 1


