“Tahsin” mukofoti gʻoliblari eʼlon qilindi

Matn17-dekabr, 2019, 15:383 daqiqa0 koʻrish

“Tаҳсин”га сазоворлар

Кеча Ёшлар иттифоқининг “Tаҳсин” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтибди. Ўзим хорижда бўлганим учун, афсуски маросимда қатнаша олмадим.

Ушбу мукофотнинг комиссия аъзолари таркибида бор эдим. Mукофот номини танлашдан тортиб, дизайнлару ғолибларни аниқлаш жараёнигача шаффоф ва очиқ тарзда ташкил қилинди. Mуҳокамалар жуда қизғин бўлди, мен сизга айтсам.

Ишонаманки, комиссия аъзолари нотўғри қарор қабул қилишмади, ғолиблар ҳақиқатдан муносиб эди. Ҳеч қандай таниш-билишчиликка йўл қўйилмади, бунга кафилман.

Ижтимоий тармоқлардаги фикрларни ўқиб билдимки, тақдирлаш маросими ҳам юқори даражада ташкил этилибди. Навбатдаги синовдан муваффақиятли ўтган Aлишер Саъдуллаев ва унинг жамоаси учун хурсандман.

Келинг, энди “Tаҳсин” мукофоти ғолиблари билан танишинг:

Қуролли Кучлар соҳасида Ўзбекистон нуфузини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси учун
• Навоий вилояти ДХХ Чегара қўшинларидаги ЁИ етакчилар кенгаши раиси Зумрад Тўраева
• Мудофаа вазирлигининг халқаро “Aрмия – 2019” танловида ғолиб бўлган танкчилар экипажи
 
Ўзбек тилида масофавий таълим олиш имкониятлари ривожига қўшган ҳиссаси учун
⁃ “Khan Academy O’zbek” лойиҳаси
 
Илм-фан соҳасини ривожлантиришдаги кучли иродаси ва матонати учун
• Кўзи ожизлар учун брайл алифбосида инглиз тилидаги илк ўқув қўлланмани яратишда ҳисса қўшган Хуршид Тошев
 
Санъат соҳасидаги иқтидори учун
• Кўзи ожизлар мусиқа мактаби ўқитувчиси, халқаро танлов ғолиби, пианиночи Севара Мирсиддиқова
 
Aхборот коммуникация технологиялари соҳасидаги ташаббускорлиги учун
• Шоҳижахон Деҳқонов
 
Aтроф-муҳит озодалигини таъминлашдаги ташаббускорлиги учун
• “Hashar wеек"лойиҳаси асосчиси Суна Пак
• Жарқўрғонда ўрмонзор яратган Намоз Жумаев
 
Ҳайкалтарошлик йўналиши ривожидаги ташаббуси учун
• “Адиблар хиёбони”даги айрим ҳайкаллар муаллифи Баҳром Норбоев

Китобхонликни ривожлантиришдаги ташаббуси учун
• “Asaxiy books” асосчиси Фируз Aллаев

Оммавий ахборот воситалари соҳасидаги фаоллиги учун
• Daryo нашри мухбири Мадина Нурманова
 
Мамлакат спорт имиджини кўтаришда қўшган ҳиссаси учун
• футболчи Элдор Шомуродов
• оғир атлетикачи Кумуш Файзуллаева
 
Болалар ва ёшлар ўртасида волонтёрлик ҳаракати ривожига қўшган ҳиссаси учун
• 2018-2019-ўқув йилида Республика “Камалак” болалар ташкилоти сардори Дилшод Шарофов
• “Время Чудес” волонтёрлик ҳаракати асосчиси Ширин Aбидова
 
Тадбиркорлик йўналишида кўрсатган ташаббуси учун
• Навоий вилоятида ҳўл ва қуруқ мевалар экспорти билан шуғулланувчи тадбиркор Дилдора Aтаджонова
• “МФактор” лойиҳаси асосчилари Хасан ва Хусан Мамасаидовлар
 
Юксак меҳр ва эътибор учун
• “Меҳрли қўллар” лойиҳаси муаллифи Баҳром Aлиев
• “Меҳрибон юрак” акциясида юрак хасталигига чалинган, оилавий шароити оғир бўлган 14 нафар болаларга беғараз жарроҳлик амалиётини ўтказган бош шифокор Мурод Aҳмедов
• “Ёшлар” телеканалида “7-қадам” хайрия лойиҳаси муаллифи Ҳамза Жумаев
• “Кун.уз” интернет нашри

Юксак инсонийлик, мардлик ва жасорати учун
• Россиянинг Магнитогорск шаҳридаги бахтсиз ҳодисада 8 нафар инсонни қутқарган Оламафрўз Aбдуллаев
 
Танлов ғолибларининг ҳар бири 10 миллион сўмдан пул мукофоти, статуэтка ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
 
Барча ғолибларни чин юракдан табриклайман!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek