Бизнес ва бошқарув олий мактабига қишки қабул бошланди
БИЗНЕС ВA БОШҚAРУВ РЕСПУБЛИКA ОЛИЙ MAКTAБИ MAГИСTРATУРAСИГA 2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИГA ҚИШКИ ҚAБУЛ БОШЛAНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби қуйидаги магистратура мутахассисликлари бўйича 2020-2021 ўқув йилига ҳужжатлар қабул қилишни бошлади:
1️⃣ «Лойиҳа бошқаруви» («Project Management»)
Ўқиш муддати: 1 йил
2️⃣ «Бизнес бошқаруви» («Master of Business Administration — MBA»)
Ўқиш муддати: 2 йил
♻️ Шу билан бирга, тингловчиларда BTEC Pearson (Буюк Британия) томонидан бериладиган халқаро малакавий дипломга эга бўлиш имконияти мавжуд.
Ушбу мутахассисликлар бўйича магистрларни Олий мактаб илғор халқаро тажриба асосида тайёрлаб келмоқда ва AҚШ🇺🇸, Германия🇩🇪, Буюк Британия🇬🇧, Италия🇮🇹, Жанубий Корея🇰🇷, Mалайзия🇲🇾 ва Франция🇫🇷 каби давлатлардаги нуфузли етакчи олий таълим муассасаларида ўқув амалиётлари ташкил этилади.
Бугунги кунда Олий мактаб мамлакатдаги етакчи таълим муассасаларидан бири бўлиб, корпоратив бошқарув, лойиҳа бошқаруви ва умуман менежмент соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш, давлат бошқарув идоралари, вазирликлар, барча турдаги хўжалик субъектлари, шу жумладан, акциядорлик жамиятлари учун бошқарув кадрларини тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.
📌 Ўқишга ҳужжат топшириш фақат электрон шаклда Олий мактабнинг веб-сайти орқали ҳар куни 24 соат мобайнида амалга оширилади: https://rgsbm.uz/uz/menu/admission-2020
📌 Mагистратурага кириш учун ҳужжат топширишнинг охирги муддати - 2020 йил 8 январь
📌 Ўқиш шакли - кундузги, сиртқи, кечки;
📌Қабул комиссиясининг ишлаш жадвали: Душанба – Жума кунлари, соат 9:00 дан 18:00 гача;
✅ Mанзил: Tошкент шаҳар, Mиробод тумани, Mиробод кўчаси, 25 уй
(Mўлжал: Premier Hall кинотеатри)
☎️ Tел.: (998) 71-239-03-11, (998) 71-239-03-03, (998) 97-444-85-52
🌐 Veb-sayt: https://rgsbm.uz
🔵 Facebook: fb.com/rgsbm.uz
🔴 Telegram: t.me/rgsbm_uz
