Тадбиркорлар орасида инвестиция муҳити бўйича сўровнома
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Ўзбекистон ҳудудларидаги инвестиция муҳитининг ҳолатини баҳолаш учун тадбиркорлар орасида сўров ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги «The Boston Consulting Group» халқаро компанияси билан биргаликда Ўзбекистон тадбиркорлари орасида сўров ўтказмоқда.
Сўровномани аноним тарзда қўйидаги ҳавола орқали тўлдиришингиз мумкин:
👉 https://forms.gle/LVS1hHbfgNoe43Nv6
Сўровнинг мақсади республика ҳудудларининг инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни кенгайтириш, ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашдир.
Сўров натижалари таҳлил қилиниб, ҳудудлардаги бизнес-муҳитни яхшилаш учун фойдаланилади.





