Мирза Азизов ва марҳум ижодкорлар мукофотланди

Video30-avgust, 2021, 19:493 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Бугун мукофотларни топшириш маросимида оилавий қадрдонимиз раҳматли Мирза Азизовнинг номи эълон қилиниб, уларнинг рафиқалари Тожибар Азизова орденни қабул қилиш учун чиққанларида, беихтиёр кўзимга ёш келди. Кўз олдимда Мирза Азизовнинг кулиб турган нурли юзлари гавдаланди. Мен-ки шунчалик севиндим, энди тақдирланган марҳум ижодкорларимизнинг оила аъзолари ва яқинлари қанчалик таъсирланганини тасаввур қилаверинг.

Мукофот берилган ҳар бир улуғ ижодкорларимизнинг ҳаёт йўли келажак авлод учун ибрат ва сабоқ бўлиши шубҳасиз. Халқимиз ўзининг фидойи санъаткорлари, ўтли адиб ва шоирлари, сўзида сеҳри бор сухандонлари, бир сўз билан айтганда серқирра фарзандларини ҳеч қачон унутмайди.

Илоҳим, уларнинг руҳлари шод бўлсин.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek