Маъмурий ишларда ярашув институти жорий этилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Маъмурий жавобгарликка оид ишларда ярашув институти жорий этилди

Президент Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ярашилганлик муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида қонунни имзолади.

Унга кўра, эндиликда кодекснинг қуйидаги моддаларида назарда тутилган ишлар бўйича ярашув қўлланилиши мумкин:

➖ 40-модда (туҳмат);
➖ 41-модда (ҳақорат қилиш);
➖ 45-модда (фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш);
➖ 46-модда (фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш);
➖ 46-1-модда (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш);
➖ 52-модда (енгил тан жароҳати етказиш);
➖ 61-2-модда (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш);
➖ 104-модда (экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш);
➖ 133-модда (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши);
➖ 134-модда (ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши);
➖ 183-модда (майда безорилик);
➖ 200-модда (ўзбошимчалик).

Ҳуқуқбузар ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Ярашувга оид барча ишлар фақат суд томонидан кўриб чиқилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek