Айрим тоифадаги ёшларга қўшимча имтиёзлар берилади
Айрим тоифадаги ёшларга қўшимча имтиёзлар берилади
Ҳукумат қарори билан “Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлашга доир қуйидаги вақтинчалик тартиблар тасдиқланди.
✅ Унга кўра:
➖ ушбу ёшларга ҳайдовчиликка ўқиш курсларида ўқиш харажатларининг БҲМнинг 4 бараваригача (1 млн 80 минг сўм) қисми компенсация берилади;
➖ сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизматни ўташ бадали қоплаб берилади.
✅ Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб берилади.
👉 @xushnudbek 👈


