ТДИУ собиқ проректори Нодир Идиев қидирувга берилди
“Нархоз” собиқ проректори нега қидирувга берилди?
Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори Нодир Идиев фирибгарликда гумон қилиниб, қидирувга берилган.
Эълондан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми билан айблов эълон қилинганини билиш мумкин.
Бухоро вилояти ИИБнинг хабар беришича, Идиевнинг қидирувга берилиши унинг проректорлигига алоқадор эмас. У бунга қадар «Асака банк» АЖ Бухоро вилояти филиалида фаолият юритган ва айнан шу ердаги ишлари сабаб қидирувга берилган.
У банк бошқарувчиси бўлиб ишлаган вақтда «Осиё тараққиёт банки» маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини сохта ҳужжатлар асосида фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлганликда айбланмоқда.
👉 @xushnudbek 👈



