Самарқандда ўқишни кўчириш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Стол устида турган доллар купюралари ва уларни кўрсатиб турган қўлга олинган шахс

Хориждан ўқишни кўчириш учун қалбаки ҳужжат тайёрловчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир олиб борилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Самарқанд шаҳридаги ўқув марказларидан бирининг раҳбари, 2000 йилда туғилган Р.Ҳ ва “Агробанк” ходими, 2000 йилда туғилган Х.Ф. 5 минг АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарони Украина олийгоҳининг 1-курсида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб, кейинчалик ўқишини Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига кўчириб беришни ваъда қилиб, сўралган пулнинг 2500 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 449
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek