Заковат мухлиси саволи учун 25 млн сўм мукофот олди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo3 daqiqa0tahrirlangan

Олтинкўллик «Заковат» мухлиси саволи учун 25 млн сўм мукофотни қўлга киритди

Ҳозир «Заковат» кўрсатувига савол йўллаган телетомошабинларни яхшигина рағбатлантириш йўлга қўйилган. «Капиталбанк» ҳар ўйиндаги энг яхши савол муаллифига 5 млн сўм, мавсумнинг энг яхши саволига 25 млн сўм, йилнинг энг яхши саволига эса 100 млн сўм❗️ пул мукофоти қўйган.

Масалан, қишки мавсум финалида Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Айрончи» маҳалласида яшовчи Насиба Маъруфхўжаеванинг ўзбек халқи фаросати тўғрисидаги ўта қизиқарли саволи мавсумнинг энг яхши саволи деб топилди ва 25 млн сўмни қўлга киритди.

Сиз ҳам савол йўлланг. Фақат саволларингиз мантиқий бўлсин. Ҳамма биладиган интернет сайтларидан эмас, теша тегмаган китоблардан савол юборинг.

📨Савол юбориш шартлари бу ерда.

❗️Бироздан сўнг, аниқроғи 21:30 да «Миллий» каналида янги баҳорги мавсумга старт берилади. Ўтказиб юборманг.

Матнли ва овозли трансляция ҳамда саволлар муҳокамаси бу ерда:
➡️@zakovat

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 486
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek