Realnaya investitsiya МЧЖ асосчиси қамоққа олинди
Xushnudbek.uzVideo3 daqiqa0tahrirlanganЎзини трейдер-блогер деб таништирган 1995 йилда туғилган шахс "Realnaya investitsiya" МЧЖга асос солган. У Телеграм ва Инстаграмда мижозларнинг ишончига кириб, 15 минг АҚШ долларидан 200 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда пул маблағларини қабул қилиб олган ҳамда уларга ҳар ойда камида 10% дан фойда беришни ваъда қилган. Ваъда қилинган фойдани янги жалб қилинган фуқароларнинг пул маблағлари ҳисобидан тўлаб келган.
"Тадбиркор"нинг айтишича, 500 дан ортиқ мижозлар билан олди-берди қилган ва бугунги кунда 2,5-3 млн АҚШ доллари атрофида қарзи бор. Ноқонуний йўл билан топилган даромадларини бир нечта кўчмас мулклар ва қимматбаҳо автомашиналар харид қилиш орқали легаллаштирган.
Ҳозирда айбланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олинган.
Товба, пул топиб, ақл топмаганларга Аҳмадбой воқеаси ҳам дарс бўлмас экан-да. Танимаган, билмаган одамига шунақа катта суммани қўш-қўллаб топширишганига қойил. Мен бунақа одамларга фақат қойил қоламан.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1192





