Чинозда молиявий пирамида ташкил этган шахс ушланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

ДХХ Чинозда «молиявий пирамида» тузган яна бир эски-янги «Аҳмадбой»ни ушлади

Чиноз туманидан А.Н. 2016 йилда «молиявий пирамида» ташкил қилиб, фуқаролардан пул, автомашина ва бошқа қимматликларни қабул қилиш билан шуғуллангани учун 2017 йилда суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган.

Унга нисбатан амнистия акти қўлланилиб, 2021 йилнинг декабрь ойида озодликка чиқарилган бўлса-да, аксинча, «эски ҳунари»ни давом эттирган, дея хабар бермоқда ЎзА.

У ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Дастлабки суриштирув натижасида аниқланишича, А.Н. Фуқаролардан умумий қиймати 394 миллион сўмни ташкил қилган автомобиллар ва чорва ҳайвонларини олган.

Маълумот учун, 2017 йил ноябрида «Ўзбекистон 24» телеканали чинозлик Аҳмадбойнинг шогирдларидан бири Нуриддин Абулғозиевга жазо тайинлангани ҳақида хабар берганди. Ўшанда у томондан «алданган кишилар сони юзлаб, айланма пуллари эса миллиардлаб сўмни ташкил қилгани» айтилганди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 733
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek