Украинадан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш давом этмоқда
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan


Ўзбекистонда 2 март куни Украинадан 671 нафар ватандош олиб келинди. Эвакуация рейслари 3 март куни ҳам давом этади
Ўзбекистонга ҳозиргача Украинадан 1859 нафар ватандош олиб келинди. Жумладан, 2 мартнинг ўзида учта самолёт билан жами 671 нафар ўзбекистонлик Польшанинг Катовице аэропорти орқали Украинадан эвакуация қилинди. Улар орасида 129 аёл, 82 бола ва 14 чақалоқ бор.
Ҳозирда Польша ҳудудида 1100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қолмоқда. Уларнинг 550 нафари Польша чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, яна 550 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган. 3 март куни ҳам бир неча эвакуация қатновини ташкил этиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, Украинадан эвакуация қилинишини кутаётган Ўзбекистон фуқаролари Польшани 15 мартгача тарк этиши зарур, акс ҳолда жаримага тортилади. Шу санагача Украина-Польша чегарасини якка тартибда визасиз кесиб ўтиш мумкин. Зарурат туғилганда, элчихоналар билан боғланиш тавсия этилади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 787



