Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Украина бўйича позициясини айтди
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0tahrirlangan❗️Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Украина бўйича позициясини маълум қилди, дея хабар бермоқда @uzauz:
“Авваламбор, Украина атрофидаги вазият Ўзбекистонда жиддий хавотир уйғотмоқда. Иккинчидан, Ўзбекистон вазиятга тинч йўл билан ечим топиш ва можарони сиёсий дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори. Бунинг учун, биринчи навбатда, ҳарбий ҳаракатлар, зўравонликлар зудлик билан тўхтатилиши зарур.
Ўзбекистон тарихан ҳам Россия билан, ҳам Украина билан анъанавий кўп қиррали алоқаларга эга. Ва биз ҳар икки мамлакатлар билан ўз миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттирамиз.
Биз бугунги оғир кунларда Украинага гуманитар ёрдам берамиз ва ҳозирги оғир вазиятни инобатга олиб гуманитар ёрдам юборишда давом этамиз.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олади. Биз Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олмаймиз.”
P.S.: менимча, бу нафақат кун, балки йил янгилиги!
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2684



