Twitter ва TikTok блокдан ечилмоқда
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Twitter ва TikTok блокдан ечилмоқда
Ўзбекистонда блокланган айрим ижтимоий тармоқлар, жумладан Twitter ҳамда TikTok бугундан яна қайта очилишни бошлади. Кўплаб тармоқ фойдаланувчилари бу ҳақида ёзишмоқда. Ўзимда ҳам VPNсиз бемалол киряпти. Айримларда бироз муддат очилмаслиги мумкин, лекин янгиланиб олгандан кейин ишлаб кетади.
Нега бундай бўлаётгани ҳақида ҳозирча бирор расмий изоҳ берилмади. Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрида ҳалигача ушбу тармоқлар блоклангани ҳақида маълумот турибди.
Ишқилиб, қайсидир техник ходим адашиб кетган бўлмасин-да. Блоклар ечилгани рост бўлсин.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1127


