Ўзбекистонда Twitter ва TikTok вақтинча блокланди

Foto2-iyul, 2021, 19:431 daqiqa0 koʻrish

Ўзбекистонда Twitter ва TikTok вақтинча блокланди

“Ўзкомназорат”нинг таъкидлашича, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилди ва Интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланди.

Хабарда айни қайси ижтимоий тармоқлар блоклангани айтилмаган. Аммо айни вақтда Ўзбекистонда Twitter ва TikTok саҳифалари очилиши жуда ҳам секинлашиб қолди, айримларда эса умуман очмаяпти.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek