Тошкентни кўкаламзорлаштириш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди

Matn2-iyul, 2021, 13:311 daqiqa1 koʻrish

Тошкентни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан пойтахт ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ва Транспорт вазирликлари, Экология ва Ўрмон хўжалиги қўмиталари, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси иштирокидаги мулоқотда 2023 йилга қадар пойтахтдаги яшил ҳудудлар кўлами кенгайтирилиши маълум қилинди.

2021-2022 йилларда:

🔸524 та маҳаллада яшил ҳудудларни суғориш учун 1500 та қудуқни бурғулаш;
🔸130 км пиёдалар ва 117 км велосипед йўлакларини қуриш;
🔸12 та боғ, 25 та яшил ҳудуд ва сайлгоҳлар ташкил қилиш;
🔸 умумий 140 г майдонга эга бўлган аттракционларсиз боғлар ва ҳар бир туманда кичик яшил боғлар ташкил қилиш режалаштирилган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek