Контракт тўлови муддати 1 апрелга қадар узайтирилди

Matn16-mart, 2022, 18:441 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Контракт тўлови муддати 1 апрелга қадар узайтирилди

Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда талабалар ижтимоий шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш бўйича Республика комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 апрель санаси этиб белгиланди.

➡️ Ушбу муддат қуйидагилар:

➖тўлов-контракт асосида талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;

➖тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;

➖ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;

➖ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

Бунгача ушбу муддат 1 мартга қадар узайтирилган эди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1282
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek