Сўнгги соатларнинг асосий янгиликлари
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganСўнгги соатларнинг асосий янгиликлари #Ўзбекистон #Дунё
• Франция президенти Макрон Россия президенти Путин билан бўлган 90 дақиқалик телефон суҳбатидан сўнг: «Энг ёмони ҳали олдинда. (Агар украиналиклар унинг шартларига кўнмаса), Путин бутун Украина устидан назорат ўрнатмоқчи»
• Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 10 900 сўмдан ошди — 3 март куни курс 12,42 сўмга кўтарилиб, 10 900,25 сўмни ташкил этди
• Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун номзод мақомини олиш тўғрисидаги аризани имзолади
• Президент Шавкат Мирзиёев «халқларимиз дўстлиги, ҳамжиҳатлиги рамзи сифатида» Покистон бош вазири қароргоҳига кўчат экди
• Украина ва Грузиядан сўнг Молдова ҳам Европа Иттифоқига қўшилиш учун ариза беради. Бу ҳақда мамлакат президенти Майя Санду эълон қилди
• Россия парламентига урушга қарши норозилик намойишларида иштирок этганлик учун жавобгарликка тортилганларни ҳарбий хизматга Донбассга юбориш тўғрисидаги қонун лойиҳасига киритилди
• Арманистон парламенти Ваагн Хачатурянни мамлакат президенти этиб сайлади. У бунгача юқори технологиялар саноати вазири эди
• Украина Олий Радаси халқаро ҳамжамиятдан Украина устидан парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд жорий этилишини ва мамлакатга БМТ тинчликпарвар кучлари киритилишини сўради
• 2050 йилга бориб Ўзбекистонда табиий газ, кўмир, нефть маҳсулотларини ёқилғи сифатида фойдаланиш тўхтатилади — Шерзод Хўжаев, энергетика вазири ўринбосари
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1531




