Ўзбекистонда 2016 йилдан кейин барча вазирлар алмашди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

2016 йилдан кейин барча вазирлар алмаштирилди

Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан сўнг Ислом Каримов давридан буён бир лавозимда ҳозиргача алмашмасдан ишлаётган битта ҳоким (Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов) ва битта вазир (ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов) бор эди.

2012 йилдан буён ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келган Абдулазиз Комиловнинг бугун вазирликдан кетиши натижасида Ўзбекистонда 2016 йилдан кейин раҳбари алмашмаган бирорта вазирлик қолмади. Янги даврда ҳамма вазир ўзгарди.

Ҳозирча вазирлар орасидаги энг катта "стаж" 5 йил бўлиб турибди. Яъни қуйидагилар 2017 йилдан буён битта лавозимда алмашмасдан ишлаб келмоқда:

Русланбек Давлетов, адлия вазири
2017 йил 14 августда тайинланган

Пўлат Бобожонов, ички ишлар вазири
2017 йил 4 сентябрда тайинланган

Агриппина Шин, мактабгача таълим вазири
2017 йил 20 октябрда тайинланган

Иброҳим Абдураҳмонов, инновацион ривожланиш вазири
2017 йил 29 ноябрда тайинланган

Шунингдек, ушбу рўйхатга Азиз Абдуҳакимовни ҳам қўшиш мумкин. У 2017 йил 7 августдан буён туризм соҳаси раҳбари бўлиб ишлаб келмоқда. Фақат ушбу давр ичида туризмга оид ташкилот бир неча бор ўзгартирилди, гоҳ қўмитадан вазирликка айланди, гоҳ кимгадир қўшилди, гоҳ ажратилди.

P.S.: Муҳрим таъкидлаганидек, «раҳмат сизга, Абдулазиз Ҳафизович». 1994-2003 йиллар ҳамда 2012-2022 йилларда ташқи ишлар вазири сифатидаги салкам 20 йиллик катта эпоха учун, фидойилигингиз учун.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1776
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek