Вилоят ҳокимлари алмашинуви ҳақида қизиқ маълумотлар
Қизиқ маълумот:
Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайлангач, деярли барча вилоят ҳокимлари алмаштирилди. Ҳокими ўзгармаган ягона вилоят - Андижон бўлиб турибди. Шуҳрат Абдураҳмонов 2013 йил 26 апрелдан буён вилоятда ҳокимлик қилмоқда.
Шунингдек, аввалги ва ҳозирги президент даврида вилоят ҳокими сифатида ишлаб келаётган кадрлар сони - 3 нафар. Булар: Шуҳрат Абдураҳмонов, Эркинжон Турдимов, Хайрулла Бозоров.
Турдимов ва Бозоров вилоят ҳокимлигидан кетмади, шунчаки бошқа вилоятларга ўтказилди.
Ҳа, айтганча, Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида вилоят ҳокимлигидан бошқа ишга ўтказилиб, маълум муддатдан кейин яна шундай лавозимга қайтган кадр ҳам бор, бу - Зойир Мирзаев.
👉 @xushnudbek 👈


