Ўзбекистонда вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қайта тайинланди
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0Ҳокимлар қайта тайинланди
Кеча Ўзбекистонда қизиқ сиёсий жараёнлар бўлиб ўтди. Вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар кенгашларига сайланган депутатлар ҳудуд ҳокимларини қайта тасдиқлашди. Ҳозир амалда бўлиб турган ҳокимлар номзодини кўрсатиб, Президент тақдимномаси киритилди, депутатлар эса уларни бир овоздан қўл кўтариб, тасдиқлашди (бирорта ҳудудда қайсидир депутат амалдаги ҳокимга қарши овоз бергани ёки бетараф бўлганини эшитмадик).
Мазкур жараёнларда ҳокимлар таркибида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади, фақат Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевлар «ҳоким вазифасини бажарувчи» деган қўшимчадан халос бўлишди. Бошқа ўзгариш йўқ.
14-15 январь кунлари эса барча шаҳар ва туманларнинг ҳокимлари янги таркибдаги маҳаллий кенгаш депутатлари олдида қайта тасдиқдан ўтиши кутилмоқда.
Эслатма: Шавкат Мирзиёев Президент бўлиб сайлангандан кейин фақат водийнинг учта вилоятида ҳокимлар алмашмади, қолган барча ҳудудлар ҳокимлари ўзгартирилди.
Ҳокимлар рўйхатини хронологик кетма-кетликда яна бир бор эслатиб ўтамиз:
Ганиев Шухрат Мадаминович — Фарғона вилояти ҳокими (2011 йил 7 ноябрдан)
Абдурахманов Шухратбек Кушақбаевич — Андижон вилояти ҳокими (2013 йил 26 апрелдан)
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич — Наманган вилояти ҳокими (2015 йил 26 ноябрдан)
Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич — Сирдарё вилояти ҳокими (2016 йил 15 декабрдан)
Барноев Ўктам Исоевич — Бухоро вилояти ҳокими (2016 йил 16 декабрдан)
Турсунов Кобул Бекназарович — Навоий вилояти ҳокими (2016 йил 25 декабрдан)
Салиев Эргаш Алибекович — Жиззах вилояти ҳокими (2017 йил 31 октябрдан)
Эрманов Фарход Уразбоевич — Хоразм вилояти ҳокими (2018 йил 21 апрелдан)
Артикходжаев Жахонгир Абидович — Тошкент шаҳар ҳокими (2018 йил 27 апрелдан)
Турдимов Эркинжон Оқбутаевич — Самарқанд вилояти ҳокими (2018 йил 12 июлдан)
Боболов Тўра Абдиевич — Сурхондарё вилояти ҳокими (2019 йил 1 майдан)
Холматов Рустам Қурбонназарович — Тошкент вилояти ҳокими (2019 йил 4 июндан)
Мирзаев Зойир Тоирович — Қашқадарё вилояти ҳокими (2019 йил 26 октябрдан)
👉 @xushnudbek 👈


