Эркин Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Самарқанд вилоятининг ҳокими тасдиқланди
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тавсияси қўллаб-қувватланди.
Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Самарқанд вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди. У 2018 йил 12 июлдан буён вилоятда «ҳоким вазифасини бажарувчи» мақомида ишлаётган эди.
Таъкидлаш жоиз, Эркин Турдимов ижтимоий тармоқларда фаол ҳамда инновацион ҳокимлардан бири. Энг фаоли десак ҳам, қолган ҳокимлар хафа бўлмайди деган умиддаман. Ҳар ҳолда ўзининг шахсий сайтига эга ягона ҳоким эканлиги - факт!
Биз бугунги тайинлов ва ишонч билан, Эркин Турдимовни табриклаган ҳолда, келгуси фаолиятида омадлар тилаймиз. Ва фурсатдан фойдаланиб Самарқанд вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини яна бир бор эслатиб ўтамиз:
Telegram мессенджери ахборот канали: https://t.me/e_turdimov
Telegram мессенджери рақами: +998-97-405-40-06
Telegram мессенджеридаги BOT: @turdimov_bot
Facebook ижтимоий тармоғида: http://facebook.com/turdimov
Twitter ижтимоий тармоғида: https://twitter.com/e_turdimov
Веб-сайт манзили: http://turdimov.uz
Юқоридаги саҳифалар орқали фикр, мулоҳаза ва таклифларингизни билдиришингиз мумкин.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ


