Самарқандда 2 та туман ҳокими алмашди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom1 daqiqa0tahrirlangan
Булунғур тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган Самандар Астанов
Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган Шерзод Қудратов

Самарқандда 2 та туман ҳокими алмашди

Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Астанов Самандар Мустафоқулович (расмда чапда) номзоди Булунғур тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. У бунга қадар Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Қудратов Шерзод Асадович (расмда ўнгда) номзоди Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. У бунга қадар Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Аввалги ҳокимлар Баходир Бахрамов (Булунғур) ҳамда Нажмиддин Сулаймонов (Оқдарё) бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризаларига асосан вазифасидан озод этилган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 3
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek