Ўзбекистон элчихонаси Киевдан кўчирилмайди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan❓Ўзбекистон элчихонаси Киевдан кўчириладими?
Киевда элчихоналари бўлган кўплаб давлатлар ўз идораларини Львов шаҳрига кўчирдилар. Ўзбекистон ҳам шундай йўл тутишни режалаштирганми?
✅ ЖАВОБ: Айни пайтда бизнинг асосий устувор вазифамиз Украинадаги мавжуд оғир вазиятни инобатга олган ҳолда барча Ўзбекистон фуқароларини хавфсиз эвакуация қилишни таъминлашдир. Элчихонанинг бошқа ҳудудга кўчирилиши бу жараёнлар самарадорлигини сезиларли даражада пасайтиради. Шу нуқтаи назардан ҳозирда элчихонамизни Киевдан кўчириш масаласи кўриб чиқилмаяпти.
ТИВ расмий вакили
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1023
