O'zbekistonda litsenziyalangan nodavlat OTMlar soni 21 taga yetdi
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Лицензияланган нодавлат ОТМлар сони яна 2 тага кўпайди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Ўзбекистонда фаолият юритиши учун лицензия берилган нодавлат олий таълим ташкилотларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди.
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти (Тошкент) ҳамда Латвиянинг ахборот тизимлари менежменти олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиали (Фарғона)га тегишли намунадаги лицензиялар тақдим этилганидан сўнг юртимизда лицензия асосий фаолият юритаётган ОТМлар сони 21 тага етди.
Маълумот учун, "Таълим тўғрисида"ги қонуннинг 31-моддасига кўра, нодавлат таълим ташкилотлари ўз фаолиятини лицензия асосида амалга оширади. Мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда кўрсатилган ўқув дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни (диплом) беради.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1



