Обнал иши бўйича Тошкентдаги судда солиқчилар ютқазди
«Обнал иши» бўйича Тошкентдаги судда солиқчилар ютқазди
Тошкент туманлараро маъмурий судида солиқ органи томонидан «обнал иши»га аралашганликда гумонланиб, тегишли таъсир чоралари қўлланилган тадбиркорнинг аризаси юзасидан кўриб чиқилган суд иши ниҳоясига етди.
Суд даъвогарнинг аризасини қаноатлантирди.
Ҳал қилув қарорига кўра Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси мансабдор шахсларининг тадбиркорга нисбатан 2020 йил 10 февралдаги Солиқ кодексининг 14- ва 266-моддаларига зид равишда далил-исботсиз битимларни кўзбўямачилик учун тузган, деб ҳисоблаб, ҚҚС бўйича ҳисобга олишни бекор қилиш ва тузатишни амалга оширишдан иборат хатти-ҳаракати қонунга хилоф, деб топилди.
Суд Тошкент шаҳар ДСБга тадбиркорнинг шахсий ҳисобварағига киритилган тузатишни бекор қилиш мажбуриятини юклади.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ДСБдан 2 млн 450 минг сўм давлат божи ва 19 минг 600 сўм почта харажатлари аризачининг фойдасига ундириш белгиланган.
👉 @xushnudbek 👈

