Sherzod Kudbiyev obnalchilar haqida gapirdi
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0ДСҚ раиси Шерзод Кудбиев: «Обналчилар» коронавирусдан баттар
Кеча Солиқ қўмитаси раҳбарияти ҚҚС ҳисоблашда муаммога дуч келган тадбиркорлар билан учрашган.
«Битта фирмани текширдик, 300 млрдга битта счет-фактура ҳам ёзадими? 300 млрдга, йигитлар. Кимни алдаяпмиз? Ўзбекистонда нима 300 млрд туради? Сув омбори, самолёт бўлиши мумкин. Билмадим, 3 кун олдин пайдо бўлган фирма унақа нарсалар қилмайдику. Бир-биримизни алдамайлик», — деган ДСҚ раиси.
25 февралгача жами 5025 та корхонада 634,6 млрд. сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган ҚҚС суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланган.
Натижа:
–4 850 та (96,5%) корхонада (606,7 млрд сўм) сохта операциялар факти тасдиқланган;
–71 та (1,4%) корхонада (11,4 млрд сўм) ноқонуний ҳисоб (зачет) қисман тасдиқланган;
–104 та (2,1%) корхона 16,5 млрд сўмлик ҚҚС суммаси тўғри ҳисоб (зачет)га олингани ҳақида асословчи ҳужжатлар тақдим этган ва улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланган.
👉 @xushnudbek 👈
