Халқаро имтиҳон харажатлари ёшларга қоплаб берилади
IELTS, TOEFL ва бошқа халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон топшириш харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан қоплаб берилиши режалаштирилмоқда
Муҳокама учун эълон қилинган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилишига оид тартиб жорий этилмоқда.
Ёшлар ишлари агентлиги имтиҳон харажатини қоплаб берувчи ташкилот этиб белгиланади.
2021 йил 1 майдан бошлаб имтиҳон топширувчи:
✅ IELTS – 7 ва ундан юқори;
✅ TOEFL – 95 ва ундан юқори;
✅ GMAT – Имтиҳон натижалари (Verbal/Quantative)
бўйича 75 percentile ва ундан юқори;
✅ GRЕ – Имтиҳон натижалари (Verbal/Quantative)
бўйича 75 percentile ва ундан юқори;
✅ SAT – 1200 ва ундан юқори натижани қайд этганда имтиҳон учун сарфланган харажат Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 январдан бошлаб Cambridge Assessment English (CAE, CPE, BEC), Test DAF ва бошқа шу каби Халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижа қайд этган ёшларнинг имтиҳон харажатлари қопланади.
Компенсация тўлаб бериш бўйича аризалар давлат хизматини кўрсатиш Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатга олинади.
Ёшларни илмга бўлган қизиқишларини янада рағбатлантиришни кўзда тутувчи бу каби ташаббуслар кўпаяверсин. Ҳужжат лойиҳаси қабул қилингач, ундан фойдаланиш тартибига оид батафсил тушунтиришлар берамиз.
👉 @xushnudbek 👈
