Xalqaro sertifikat xarajatlari qoplab berilgan yoshlar soni
Неча кишига халқаро сертификат харажатлари қоплаб берилди?
2020 йил 25 декабрдаги ёшлар форумида Шавкат Мирзиёев халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларнинг харажатларини давлат томонидан тўлаб бериш тизими йўлга қўйилишини айтганди.
Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб ушбу тизим йўлга қўйилганди ва бугунга қадар IELTS, SAT, TOEFL, GMAT, GRE каби халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган 290 нафар ёшларнинг имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилган.
Бу қарийб 523,5 млн сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақида Алишер Саъдуллаев ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан бошлаб яна 13 та халқаро имтиҳон тизимларида олинган юқори натижа учун ҳам ҳақ тўлаб бериш бошланади. Харажатларни тўлаб беришга асос бўладиган минимал баллар ҳамда халқаро имтиҳонлар рўйхати билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.
Онлайн ариза бериш тартиби мана бу ерда.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1

