Талабаларга академик таътил бериш тартиби ўзгариши мумкин
Талабага оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун ҳам академик таътил берилиши мумкин бўлади
ОТМ талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, эндиликда талабага оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун ҳам академик таътил берилиши мумкин бўлади. Бунда талабанинг оила аъзоси деб отаси, онаси, акаси, укаси, опаси, синглиси, турмуш ўртоғи эътироф этилиши кўзда тутилган.
Оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун – талабанинг аризасига мувофиқ ОТМ ректори (филиал директори) томонидан белгиланган камида 1 семестр муддатга академик таътил берилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда талабаларига академик таътил бериш тартиби 2010 йил 4 сентябр куни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган низом талаблари асосида амалга оширилади ва қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
- ҳарбий хизматни ўташ учун;
- саломатлигини тиклаш учун;
- ҳомиладорлик ва туғиш учун;
- болаларни парвариш қилиш учун.
👉 @xushnudbek 👈

