Заргарлик саноатини ривожлантириш чоралари белгиланди

Matn24-fevral, 2021, 14:292 daqiqa0 koʻrish

Заргарлик саноатига оид қарор: солиқ ва божхона имтиёзлари, имтиёзли микрокредитлар ва бошқа ўзгаришлар ҳақида

«Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори имзоланди. Қарорнинг тўлиқ матни ЎзАда эълон қилинди.

Қарорга кўра:

👉 2023 йил 1 мартга қадар заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш тартиби жорий қилинди.

👉 марварид, олмос ва қимматбаҳо тошларга импорт божхона божлари солинмайди;

👉 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

➖ қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо (ярим қимматбаҳо) тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади;

➖қуйидаги ҳолларда мижозни, унинг вакилини ва бенефициар мулкдорни текшириш (улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, таъсис ҳужжатлари ва бошқа маълумотларни сўраб олиш) талаб этилмайди:

- нақд пулда ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилганда операциянинг умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан (147 млн сўм) ошмаган тақдирда;

- операциянинг умумий суммасидан қатъи назар, ўзаро ҳисоб-китоб нақд пулсиз ва жисмоний шахсларнинг пластик карталари орқали амалга оширилганда.

👉 Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлари ва хом ашё харид қилиш, айланма маблағларини тўлдириш мақсадида 300 миллион сўмгача бўлган миқдорда 3 йил муддатга, 6 ойгача имтиёзли давр билан микрокредитлар ажратилади;

👉 Қуйидаги солиқ имтиёзлари берилади:

➖ қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган парчаларни ва чиқиндиларни, қимматбаҳо металларнинг ўлчов пластиналари ва гранулалари, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан озод этилади;

➖ 2023 йил 1 мартга қадар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари учун берилган солиқ имтиёзлари татбиқ этилади.

👉 2023 йил 1 январга қадар заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро кўргазмаларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилинади.

Қарорнинг тўлиқ матни:
http://uza.uz/posts/244070

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek