Тошкентда амалий фанлар университети ташкил этилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganТошкентда яна бир хусусий университет очилиш арафасида
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент амалий фанлар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
“University of Tashkent for Applied Sciences” масъулияти чекланган жамияти муассислигидаги Тошкент амалий фанлар университетида дастлабки босқичда “Бизнес ахборот тизимлари”, “Бизнес бошқаруви”, “Ахборот хавфсизлиги” ҳамда “Электрон тижорат” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабули амалга оширилади.
Қарор лойиҳасида университет Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчаси, 12-мавзе, 20а-уй манзилида жойлаштирилиши кўзда тутилган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1


