Журналист фаолиятига тўсқинлик учун жазо таклиф этилмоқда
Matn23-fevral, 2021, 14:151 daqiqa0 koʻrish
Журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш
Янги таҳрирдаги Жиноят кодексида журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилишга оид модда ҳам таклиф қилинмоқда.
Унга кўра, журналистни бирор бир ахборотни тарқатишга ёки тарқатмасликка мажбурлаш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, журналистга ёхуд унинг яқин қариндошига зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, -
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача жарима ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Янги таҳрирдаги кодекс лойиҳаси мана бу ерда муҳокама қилинмоқда:
https://regulation.gov.uz/uz/d/29646
👉 @xushnudbek 👈


