ЮНИСЕФ Ўзбекистонга вакцина ташувчи машиналар топширди
ЮНИСEФ халқаро ташкилоти коронавирусга қарши вакциналарни маълум бир ҳароратни сақлаган ҳолда ташиш учун Ўзбекистонга 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилларини топширди. Бундан кўзланган мақсад вакциналарни мамлакат бўйлаб хавфсиз ва тезкор ташишдир.
Тақдим этилган транспорт воситаларининг умумий қиймати 2 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Бу албатта жуда яхши хабар. Аммо кўз тегдими дейман, ҳали бирорта вакцина ташишга улгурмасидан бугуннинг ўзида 9 та машина йўл транспорт ҳодисасига учрабди. Нима деймиз энди, кеган бало-қазо шуларга урсин, деб қўя қоламизда ўзбекча қилиб. Асосийси ҳайдовчилар жиддий жароҳатланмабдику, хайрият.
👉 @xushnudbek 👈

