Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совиши кутилмоқда

Matn22-fevral, 2021, 18:531 daqiqa0 koʻrish

24-27 февраль кунлари республикада ҳаво кескин совийди. Мевали дарахтлар куртакларини совуқ уриши мумкин

«Ўзгидромет»нинг хабар қилишича, 24-27 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кескин совиб кетади.

Республиканинг айрим ҳудудларида ҳавонинг ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида ғайритабиий юқори ҳаво ҳарорати ҳисобига мевали дарахтлар, тут ва токнинг баҳорги вегетацияси ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 2,5 - 3 ҳафта эрта бошланди.

25-27 февраль кунлари кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek