Тошкентда кучли шамол ва эҳтиёт чоралари
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan⚡️Тошкент шаҳрида кучли шамол кузатилмоқда. Аввалроқ «Ўзгидромет» маркази пойтахтда кучли момақалдироқ билан ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида ахборот берганди.
Бундай об-ҳаво шароитида талаб этиладиган эҳтиёт чоралари:
➖ эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
➖ электр ва газ воситаларини ўчириш;
➖ кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
➖ кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
➖ шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
➖ бузилган биноларга кирмаслик, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яширинмаслик;
➖ кучли шамолдан сўнг электр ва газ жиҳозларидан улар текширилгандан кейин фойдаланиш.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1204


