Uzbekistan Airways иккинчи Airbus A321 самолётини қабул қилди
Uzbekistan Airways ўзининг иккинчи Airbus A321 самолётини қабул қилиб олди. Ҳаво кемаси авиакомпания экипаж аъзолари — Максим Шулепин ва Евгений Нагай бошқарувида Тошкентга олиб келинган, дея хабар бермоқда ЎзА.
Самолётнинг максимал учиш вазни 97 тонна, у 23 минг кг тижорат юкларини таший олади. Ҳаво кемаси 188 йўловчини ташишга мўлжалланган, шундан 16 таси бизнес-класс, 172 таси эса эконом класс ўриндиғи ҳисобланади.
Хабар беришларича, мазкур самолёт Евроосиё қитъаси бўйлаб деярли тўла юк билан парвозларни амалга ошириши мумкин. Масалан, Ўзбекистон пойтахтидан анча узоқ бўлган Лондон, Сеул, Куала-Лумпур каби йўналишларда қатновни амалга ошира олади.
Uzbekistan Airways парки ҳозирда 26 та йўловчи самолётига, жумладан, 12 та Airbus лайнерлари (9 та A320, 3 та A320neo, 2 та A321LR) эга.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1196



