Украинадан 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди
Xushnudbek.uzVideo1 daqiqa0tahrirlanganУкраинадан 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди
Украинадан 28 февралдан 9 мартга қадар Польшанинг Катовице аэропорти орқали 22 та авиарейс билан 5 037 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди.
Украинадан «Карчова» назорат-ўтиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларининг сони камайиши кузатилмоқда. 9 март куни яна битта рейс амалга оширилиши режалаштирилган.
Украинанинг турли жойларидан фуқароларни эвакуация қилиш бўйича ишлар давом этмоқда. Бунда асосий эътибор ҳарбий ҳаракатлар кузатилаётган чекка ҳудудларда қолиб кетган ўзбекистонликларни олиб чиқишга қаратилмоқда.
Аввал хабар берилганидек, ўзбекистонликларни Молдовадан эвакуация қилиш масаласи ҳам ишлаб чиқилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 824

