Chet davlatlar harbiy tuzilmalariga yollanish javobgarligi

Matn9-mart, 2022, 17:291 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

❗️Ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жавобгарликка сабаб бўлади

Россиянинг Украина ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётгани ортидан ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг ҳам ушбу давлатларнинг ҳарбий бўлинмаларига ёлланаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет давлатларнинг ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши —

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига:

➖ хизматга кириши — уч йилгача ахлоқ тузатиш;
➖ хизматга ёлланиши — беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1005
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek