Ҳайвонларга шафқатсизлик учун жавобгарлик кучга кирди

Matn29-noyabr, 2021, 17:271 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик кучга кирди

Президент шу йилнинг 25 августида имзолаган қонун билан ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик жорий этилган эди. Мазкур қонун шу йил 27 ноябридан кучга кирди.

Эндиликда МЖтКнинг 111-моддасига кўра ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни қийноққа солиш ва уларга азоб бериш 1 млн 350 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ёки вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилса ёки ҳайвонларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, —

2 млн 700 минг сўм жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 202-1-моддасига кўра, ҳайвонларни ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келадиган қийнаш ёки азоб бериш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek