Маданий меросга зарар етказганлик учун жазо кучайтирилди

Matn16-fevral, 2022, 17:261 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–754, 15.02.2022 й.) билан Жиноят кодексининг 132-моддасига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш:

➖ такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
➖ кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
➖ бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.

Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ўзгартириш киритилиб, маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Бу каби ҳуқуқбузарлик:
➖ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача);
➖ мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉@xushnudbek👈

  • 👍 603
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek