Чироқчида орган ходимларига бўйсунмаган ҳайдовчи ушланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Чироқчида Lacetti автомобилини тўхтатган ИИБ ходимлари ва ушланган ҳайдовчининг суратлари жамланмаси

27 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида қоидабузарлиги учун тўхтатилган 1998 й.т. "Lacetti" ҳайдовчиси Ҳ.А. орган ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан, атрофдагиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солган ҳолда воқеа жойидан қочиб кетишга уринган.

Мазкур ҳолатда автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳайдовчи Ҳ.А. га нисбатан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда у ушланган.

Менга қолса, қўлига телефонни олиб, бу йигитни гижгижлаб, "Газига бос, ҳайда, ҳайда" деб бақирган одамларни ҳам жавобгарликка тортиш керак. Ўзи шунақа ҳайбаракаллачилар хавфли бўлади. Ўзини қўлидан бир иш келмайди, лекин томошани қойиллатади. Масалан, мана шу 23 ёшли йигитга оғирроқ жазо тайинланса, ўша гижгижлаганларнинг бирортаси зиғирча ҳам ёрдам бермайди. Ҳатто ачинмайди ҳам.

Қачон халқ бўласан, эй, сен оломон?

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek